Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия ТИВ раҳбари роҳингя мусулмонлари атрофидаги можарога барҳам бериш учун Мьянмага келди

Фото: Reuters
Индонезия президенти Жоко Видодо Мьянмага ўзининг махсус вакили, ТИВ раҳбари Ретно Марсудин юборди. Вазир бу ерда мусулмон миллий камчилиги – роҳингя билан боғлиқ вазиятни ҳал этиш масалаларини муҳокама қилади. Сингапурнинг The Straits Times газетаси шу ҳақда ёзмоқда.
Президент баёнотида таъкидланишича, "вазир Нейпидода жиддий маслаҳатлашувларни ўтказади". ТИВ раҳбари Мьянма ҳукуматини зўравонликларга барҳам бериш ва олдини олиш ҳамда мамлакатнинг барча фуқаролари, шу жумладан мусулмонларни ҳимоя қилиши кераклигига ишонтириши керак.
Мьянманинг Рокҳайн штатида истиқомат қилувчи мусулмон роҳингялар мамлакат ҳукумати томонидан бангладешлик ноқонуний муҳожирлар деб ҳисобланади. Бу ерда диний зиддиятлар бир неча маротаба авж олиб, маҳаллий мусулмонлар ва буддалар ўртасидаги тўқнашувларга айланиб кетди. Сўнгги йилларда бу каби тўқнашувларда минглаб одамлар ҳалок бўлди.
Мавзуга оид

22:49 / 07.07.2025
Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

18:00 / 26.06.2025
Тошкент – Бали йўналишида биринчи тўғридан тўғри рейс амалга оширилди

18:32 / 02.06.2025
Индонезия ишга қабул қилишда ёш чекловларини олиб ташлади

18:24 / 20.05.2025