Мьянма Бангладеш билан чегараларида мина жойламоқда

Мьянма армияси Бангладеш билан чегара ҳудудларида миналар жойлаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги Бангладеш ҳукуматидаги манбаларига таянган ҳолда.
«Бизнинг кучлар сим тўр яқинида ишлаётган 3-4 та гуруҳни кўрган. Улар ерга нималарнидир жойлаштираётган эди», — деган манбалардан бири.
Агентликнинг қайд этишича, кейинроқ манбалар чегараларга миналар ўрнатилаётганини тасдиқлашган.
Манбаларнинг сўзларига кўра, роҳингя мусулмонларининг Мьянмага қайтишларига тўсқинлик қилиш мақсадида миналар жойланаётган бўлиши эҳтимол.
Аввалроқ, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Мьянма ҳукуматини роҳиингяларга ҳуқуқий мақом ва фуқаролик тақдим этишга чақирган эди.
Мавзуга оид

22:27 / 01.06.2025
Бангладеш суди собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш ордерини берди

18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди

23:38 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди

16:15 / 29.03.2025