Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон Банки Ўзбекистонга 1 миллиард доллар кўмак ажратиши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон Банкидан 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида молиявий кўмак олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатган.
Манбада айтилишича, шу ҳафтада президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қарор бандларида жорий йилнинг 1 ноябрига қадар, дастлабки музокараларни ўтказиш топшириғи баён этилган. Reuters мухбири билан суҳбатлашган юқори лавозимдаги амалдорнинг билдиришича, қарор расман эълон қилинди, аммо ундаги батафсил маълумотлар очиқланмаган.
Моддий кўмак сифатида ажратилиши режалаштирилган маблағлар мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун сарфланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид

21:30 / 02.07.2025
Бокуда 8,5 гектар майдонда «Ўзбекистон» боғи барпо этилади

13:39 / 02.06.2025
Ўзбекистон университетларига Британиядан профессор-ўқитувчилар жалб қилинади

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

14:10 / 14.05.2025