Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ўз лавозимидан бўшатилган губернаторларни мукофотлашга қарор қилди

Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин Россия ҳудудларининг истеъфога кетган раҳбарлари давлат мукофотларига тақдим қилинишларини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
2 ноябрда Путин Ново-Огареводаги қароргоҳида кузда ўз лавозимларидан бўшатилган 10 губернатор билан учрашди. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Путин собиқ губернаторлар ўзлари бошчилик қилган ҳудудларга қўшган ҳиссаларига тегишли баҳо бермоқчи бўлган.
Учрашувда Псковнинг собиқ губернатори Андрей Турчак бўлмаган. Эндиликда “Ягона Россия” партияси бош кенгаши котиби лавозимини эгаллаётган Турчак нима учун учрашувда бўлмаганига ойдинлик киритилмаган.
2017 йил кузида Россия ҳудудларининг 11 губернатори истеъфога чиқарилган. Жумладан, Самара, Нижний Новгород, Псков, Орлов, Новосибирск, Омск, Ивановск вилоятлари, Красноярск ва Приморье ўлкалари губернаторлари ҳамда Доғистон ва Ненецк мухтор округи раҳбарлари ўзгарган.
Мавзуга оид

09:42
Трамп ва Путиннинг эҳтимолий учрашуви. Бу ҳақда нималар маълум?

18:21 / 06.08.2025
Путин ва Уиткофф Украина инқирози ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди

15:11 / 06.08.2025
Reuters: Путин Трампнинг Украина бўйича ултиматумини эътиборсиз қолдиради

14:34 / 06.08.2025