Жаҳон | 10:12 / 24.11.2017
17056
1 дақиқада ўқилади

Россия янги ракеталарга қарши мудофаа тизимини синовдан ўтказди

Фото: Сергей Бобылев / ТАСC

Россия янги, модернизация қилинган ракеталарга қарши мудофаа тизими ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Синовлар 24 ноябрга ўтар кечаси Қозоғистондаги Сари-Шаған полигонида ўтказилган.

Россия ҳарбий-коинот кучларининг ҳаво ва ракеталар ҳужумига қарши мудофаа бирлашмаси қўмондони ўринбосари, полковник Андрей Приходьконинг айтишича, янги ракета “олдига қўйилган вазифани муваффақиятли бажарган ва белгиланган вақтда шартли нишонга теккан”.  

Маълум қилинишича, янги мажмуанинг олдингиларидан асосий фарқи шундаки, у тўлиқ автоматлаштирилган. Агар аввал нишонни автоматика аниқлаб, ракетани учиришга буйруқ одам томондан берилган бўлса, энди бу жараёнлар автоматик равишда бажарилади.  

Бошқа манбанинг таъкидлашича, ушбу ракеталарга қарши мудофаа тизими Москвани ҳаво-коинот ҳужуми воситалари зарбаларидан ҳимоялашга мўлжалланган ҳамда ракета ҳужумидан огоҳлантириш тизимлари ва коинот ҳудудини назорат қилиш доирасидаги вазифаларни бажаради.  

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Мавзуга оид