Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат департаменти Саакашвилининг қўлга олинишига изоҳ берди

Фото: .Gazeta.ru
Вашингтон Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Украинада қўлга олишга уриниш билан боғлиқ вазият ортидан кузатмоқда ва Украина ҳукуматини вазиятни чуқурлаштирмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда давлат департаментининг расмий вакили Хизер Нойерт маълум қилди.
“Биз Киевда юз бераётган вазият ортидан синчковлик билан кузатмоқдамиз. Бу масалада Украина ҳукумати билан яқин алоқада бўлиб турибмиз. Биласизки, Украина ҳукумати билан яхши муносабатдамиз, бироқ бу у билан барча вазият бўйича розилигимизни англатмайди. Биз Украина ҳукуматини вазиятни авж олдирмасликка чақирамиз”, деб айтган Нойерт матбуот анжуманда. Унинг айтишича, АҚШ барча томонларни зўравонлик қўлламасликка ва ҳуқуқ устуворлиги, халқаро мажбуриятларга амал қилишга чақирган.
“Агар Украина ҳукумати кимнидир ушласа, ҳибсга олса, бу мамлакат қонунлари ва меъёрлари билан бирга инсон ҳуқуқлари борасидаги халқаро мажбуриятларга мос ҳолда ҳам амалга оширилиши керак”, деб айтган давлат департаменти вакили.
Мавзуга оид

02:32
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади

19:55 / 11.07.2025
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади

19:35 / 11.07.2025
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP

19:34 / 11.07.2025