Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРдагилар Трампни «телба»га чиқаришди

Фото: KCNA/Reuters
Шимолий Корея ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трампни унинг Ал-Қудс (Қуддус) масаласидаги қарори учун танқид қилди ва уни «телба» деб атади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотга асосланиб, Ёнҳап агентлиги хабар тарқатди.
КХДР Ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилиши ва Қўшма Штатлар элчихонасини кўчириш ҳақидаги қарори «халқаро ҳамжамиятни очиқ тан олмаслик ва ҳақоратлашдан бўлак нарса эмас».
«БМТ минбарида Шимолий Корея буткул вайрон этилиши ҳақида вайсаган Трамп мантиқдан мосуво телба ҳисобланади, шу сабабли мазкур қарорда ажабланарли ҳеч нарса йўқ», деган у.
Мавзуга оид

18:58
Шимолий Корея Украинадаги уруш вақтида Россияга 12 миллиондан ортиқ снаряд етказиб берди

21:38 / 12.07.2025
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди

18:22 / 02.07.2025
КХДР Россияга 30 минг нафаргача аскар юбориши мумкин

20:31 / 01.07.2025