Жаҳон | 22:40 / 10.12.2017
17708
2 дақиқада ўқилади

Туркманистон президенти 4 вазирни ишдан олиб ташлади  

Фото: Getty Images

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов ишида жиддий камчиликларга йўл қўйган 4 вазирни бир вақтнинг ўзида ишдан олиб ташлади.   

“Нейтральный Туркменистан” ҳукумат газетасининг маълум қилишича, Бердимухамедов бу қарорни йилнинг 11 ойи натижаларига бағишланган ҳукумат йиғилишида  қабул қилган. 

Саноат вазири Аманберди Туйлиев, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, Пенсия жамғармаси бошқарув раиси Сейитмаммед Акмаммедов, темир йўл транспорти вазири Дарёгули Башимов ҳамда қишлоқ ва сув хўжаликлари вазири Нурсахад Сапардурдиев истеъфога чиқарилган.

Туркманистоннинг иқтисодий жиноятлар бўйича давлат хизмати директори Мамметхон Чакиевнинг маълум қилишича, юқоридаги вазирликларда ўтказилган текширувлар давомида масъул шахслар томондан хизмат лавозимини суистеъмол қилиш, порахўрлик, коррупция ва давлат маблағларини ўғирлаш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган. 

Бердимухамедов қарори билан саноат вазири этиб Карим Дурдимирадов тайинланган. Аввал у “Туркменстандартлари” давлат хизмати раиси бўлган. Қолган вазирликларда вазир лавозимини ўринбосарлар вақтинчалик бажариб турадилар.

Мавзуга оид