АҚШда 93 ёшли аёл қариялар уйидан куч билан ҳайдаб чиқарилди (видео)

Фото: Getty Images
93 ёшли Хуанита Фитцжеральд қарзи учун қариялар уйидан ҳайдаб чиқарилди. Кекса аёлни қариялар уйидан чиқариб юбориш учун полициячилар келган, деб хабар бермоқда WKMG News 6.
Аёлнинг қариялар уйидан куч қўлланган ҳолда чиқариб юборилиши видеоси YouTube’да жойлаштирилди.
Гап шундаки, АҚШда қариялар уйи хусусий ҳисобланади. Уларда яшаш учун ҳақ тўлаш керак.
Воқеа 12 декабрда юз берган. Қариялар уйи маъмурияти аёлни 3 ойлик қарзи сабабли чиқариб юборишидан огоҳлантирган. Бироқ аёл хонасини тарк этишни истамаган, шунда муассаса ходимлари полицияни чақиртиришган.
Воқеа жойига келган полициячилар аёлдан хонани тарк этишни сўрашган, бироқ аёл бундан бош тортган. “Мен бу ердан ҳеч қаерга кетмайман, истасангиз куч ишлатиб олиб чиқинг”, деб айтган аёл.

Полициячиларнинг рапортига кўра, шундан кейин аёл полга ётиб олиб, қаршилик кўрсата бошлаган. Полициячилар аёлни ташқарига олиб чиқиб, уни маҳаллий турмага олиб кетишган. У ерда аёлга маҳбуслар кийими кийдирилиб, қўлига кишан солинган.
Қариялар уйи эгасининг айтишича, аёл яқинда вафот этишини таъкидлаб, хизмат ҳақини тўлашдан бош тортган.
Бироқ аёлнинг ўзи журналистларга воқеанинг ўзгача версиясини айтиб берган.
“Мен сентябрда хизмат ҳақини тўлаганман, бироқ уй бекаси мени у ердан чиқариб юборишни истаб, мендан бошқа ҳақ олмай қўйган”, деб айтган аёл.
Аёл икки кундан кейин суд тафтишига келиш мажбурияти билан озод этилган. Аёлнинг иши 27 декабрда судда кўриб чиқилади.
Таъкидланишича, аёлнинг ўғли бор, лекин у билан яшашни ҳамда бирор-бир ёрдам кўрсатишини истамайди. Аёл судгача ўзининг танишиникида вақтинчалик яшаб туришга қарор қилган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида
Иқтисодиёт | 09:02
-
Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди
Ўзбекистон | 08:49
-
Россия иқтисодий ривожланиш вазири: Мамлакат иқтисодиёти совиш даврига кирди
Жаҳон | 08:38
Мавзуга оид

21:06 / 03.06.2025
Эрон уранни бойитишни тақиқлашни «қизил чизиқ» деб атади

20:04 / 03.06.2025
АҚШ Суриядаги 7 та ҳарбий базасини ёпади

18:09 / 03.06.2025
Украинанинг «Ўргимчак тўри» операцияси Кремлда «ғазаб ва хавотирга» сабаб бўлди

16:45 / 03.06.2025