Дунёдаги энг узун лағмон Гиннес рекордлар китобига кирди (видео)
Хитойнинг Хэнань вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компания ходимлари узунлиги 3084 метрдан кўпроқни ташкил этувчи лағмонни тайёрлашнинг уддасидан чиқишди.
Бу кўрсаткич Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. Гиннеснинг рекордлар китоби расмий вакили Жон Гарланд тахминан 17 соат давом этган жараённи диққат билан кузатиб борди.
Лағмонни ўлчаш учун эса уч соат вақт талаб этилди. Мураккаб жиҳати шундан иборат бўлдики, лағмон уланган бўлиши керак эмасди, яъни хамирдан бирон жойида ҳам узилмай тайёрланиши керак бўлди.
Бундай таомни тайёрлаш учун 40 килограмм ун, 26,8 литр сув ҳамда 0,6 килограмм туз талаб этилди.

Мавзуга оид

12:02 / 07.06.2025
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди

00:45 / 07.06.2025
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди

18:56 / 06.06.2025
Эрон баллистик ракеталар учун Хитойдан «минг тонна материал» буюртма қилди

18:13 / 06.06.2025