Ўзбекистон | 17:59 / 19.12.2017
28812
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Ўзбекистондаги аҳоли пунктига электр энергияси етказиб беришни тиклади

Фото: Азия-Плюс

Қирғизистон раҳбари топшириғига мувофиқ 18 декабрь куни Косонсой сув омбори ҳудудига яқин ерда жойлашган «Ёшлик» аҳоли пунктига электр энергиясини етказиб бериш тармоғи қайта тикланди.

Косонсой сув омборига туташ ҳудудда жойлашган «Ёшлик» маҳалласида яшовчи Ўзбекистон фуқаролари янги 2018 йилни электр энергиясининг ёрқин нурлари ва иссиқлигида кутиб оладилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати.

Қирғизистон раҳбарининг 2017 йил 18 декабрдаги топшириғига биноан ушбу аҳоли пунктига электр энергиясини узатиш тармоғи қайта тикланди.

Бу 2017 йилнинг 13-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ўртасида олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга оширилиши натижасида рўёбга чиқди. 

Мавзуга оид