Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Бош ассамблеясида АҚШни қўллаб-қувватлаган давлатларда Ер аҳолисининг 5 фоизи яшайди – инфографика

Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ал-Қудс бўйича қарорига БМТ Бош ассамблеясида қарши овоз берган 128 давлатда яшовчи аҳоли сони, бутун Ер куррасида истиқомат қилувчи инсонларнинг 82 фоизини ташкил этади деб ёзади Anadolu агентлиги.
Ал-Қудс статуси ҳимоясини ёқлаб овоз берган мамлакатларда 6,187 миллиард аҳоли ёки Ер куррасининг 7,5 миллиард аҳолисидан 82,5 фоизи яшайди.
Ал-Қудс бўйича резолюцияга қарши овоз берган АҚШ ва яна саккиз давлатда яшовчи аҳолининг умумий сони 380 миллион нафар ёки бутун жаҳон аҳолисининг 5,1 фоизидир.
БМТ Бош ассамблеясида доимий вакиллари овоз бериш жараёнида иштирок этмаган 21 давлатнинг аҳолиси йиғиндиси 290 миллион киши ёки жаҳон аҳолисининг 3,8 фоизига тенг.
Яна 650 миллион кишига яқин (ёки жаҳон аҳолисининг 8,6 фоизи) БМТ Бош ассамблеясида овоз беришда иккиланган 21 давлатда истиқомат қилади.
Шундай қилиб, Ер куррасида яшаётган аҳолининг ҳар 10 кишисидан 8 нафари АҚШнинг Ал-Қудс бўйича қарорини қўллаб-қувватламайди.
Мавзуга оид

19:55
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади

19:35
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP

19:34
Америкалик олимнинг мушуги иккинчи марта янги вирусни топишга ёрдам берди

14:49