Вокзалда юрган уйсиз шахснинг ёнидан 750 минг доллар топилди

Фото: Reuters
Швециялик полициячилар уйсиз шахсни қўлга олишди, унинг ёнидан тахминан 6 млн крона (750 минг доллар) аниқланди. Бу ҳақда The Sun ёзмоқда.
Эркак Стокҳольмдан тахминан 70 километр масофадаги Уппсала шаҳрида жойлашган темир йўл ва автобус станциясида ушланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари маълумотларига кўра, уйсиз шахс ўткинчилардан чипта учун пул сўраш билан шуғулланган.
Бироқ полициячилар уни қўлга олишганидан сўнг, эркакнинг чўнтаклари купюраларга тўла экани аниқланди. Гап минглаб банкноталар ҳақида кетмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг тан олишларича, бундай вазиятга биринчи марта дуч келишлари.
Газетанинг ёзишича, уйсиз шахс ўткинчилардан пулни қўполлик ишлатган ҳолда, жумладан таҳдид билан талаб қилган. Бироқ полиция уни пул ювишда гумонлаб қўлга олди. Эркакка бир неча кундан сўнг судга келиш мажбурияти юкланди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди
Ўзбекистон | 12:02
-
ЕИ ва БМТ АҚШни ХЖC судяларига қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон | 11:52
-
Ҳали Фаластинда ҳам имкон бор. Осиё саралашидаги интригалар
Спорт | 11:35
-
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26
Мавзуга оид

22:32 / 06.06.2025
Швецияда фарзандлари тишини яхши тозаламагани учун ота-она 8 ойга қамалди

23:16 / 05.06.2025
Швеция қамоқхоналарда жой етишмаётгани сабаб маҳбусларни Эстонияга юборади

20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади

00:42 / 13.05.2025