Ўзбекистон | 20:50 / 15.03.2018
34614
2 дақиқада ўқилади

Бобомурод Абдуллаев судда кўрсатма беришни бошлади

Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариш ва қонуний сайланган ҳукуматни қуролли йўл билан ағдаришга уринганликда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев судда кўрсатма беришни бошлади. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берди. 

«Ўзига нисбатан илгари сурилаётган айбловларни батамом инкор этган Абдуллаев судда ўзининг қўлга олиниш жараёни, ўзига нисбатан қийноқлар бўлганини батафсил ҳикоя қилмоқда. У рост сўзламоқда, акс ҳолда Бобомурод бу қадар аниқ, икир-чикиригача ҳикоя қила олмас эди», - деди адвокат С.Майоров.

Унинг айтишича, Абдуллаев ва ҳимоячилари, гарчи суд-тиббий экспертизаси қийноқлар бўлганини тасдиқламаган бўлса-да, қийноқлар бўлганини таъкидлашда давом этишади ҳамда  кўрсатма бериш жараёнида барчасига ойдинлик киритилади. 

«Бобомурод кўрсатмаларида тергов ишида ёзилганларидан тубдан фарқ қилувчи кўрсатмалар бермоқда. Масалан, жиноят ишида Усмон Ҳақназаров тахаллусини 2012 йилдан бошлаб қўллай бошлаганини ёзган. Аммо Бобомурод бугунги суд мажлисида бу тахаллусни 2003 йилдан бери қўллашини тасдиқлади», - деди Абдуллаев адвокати.

Мавзуга оид