Facebook видео орқали пул ишлаш имконини яратмоқда

Фото: iStock
Facebook компанияси видеога пуллик обуналарни ишга туширишни режалаштирмоқда. Фойдаланувчилар бунинг эвазига у ёки бу видео муаллифининг эксклюзив маҳсулотига кириш ва унинг обуначиси белгисини олиши мумкин, деб хабар беради компания матбуот хизмати.
Обуна ойига 4,99 доллар туради, деб хабар қилди Recode нашри манбаларга таянмаган ҳолда. Видео муаллифи бу суммадан 3,5 долларни олади – қолган фоиз Apple ва Google’га ўз платформаларида транзакциялар ўтказилгани учун берилади.
Recode’нинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқ видео муаллифлари YouTube’га ўтиб кетмасликлари учун обуналарни ташкил қилмоқда. Нашр маълумотига кўра, янги функцияни синовдан ўтказиш апрель ойи ўрталарида бошланади. Дастлаб обуналар фақат видео муаллифларининг чекланган доирасига тақдим этилади, дея маълум қилишган Facebook’дан.
Мавзуга оид

08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди

12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида

20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди

19:05 / 12.12.2024