Тубга шўнғиш. Россияда уй учрашувларидаги энг йирик мағлубият

Фото: © L!FE
Россия терма жамоасининг «Лужники»да Бразилияга қарши ўтказилган ва 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўртоқлик учрашуви терма жамоанинг уй учрашувларидаги энг йирик мағлубияти бўлди.
1992 йилдан буён терма жамоа россияликлар 270 учрашув ўтказган, шундан 64 учрашувда мағлубият қайд этилган. Россия термаси тарихидаги энг йирик мағлубият 2006 йили жаҳон чемпионати саралашида Лиссабонда Португалияга 1:7 ҳисобида ютқазиши бўлганди.
Шунингдек, нейтрал майдонда, 2016 йилги Европа чемпионатида Тулузада кечган баҳсда Россия Уэльсга 0:3 ҳисобида ютқазганди.
Шу билан биргаликда шу вақтгача терма жамоа уй учрашувларида йирик ҳисобларда ютқазмай келаётганди - энг йирик мағлубиятлар 2та тўп фарқи билан рўй берган, бундай ўйинларнинг охиргиси 2017 йилнинг мартида, Краснодарда кечган учрашувда Черсесов шогирдлари Кот-д'Ивуарга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
23 март куни Россиянинг «Лужники»да Бразилияга 0:3 ҳисобида ютқазиши бу борадаги антирекордга айланди. 26 йиллик тарихида Россия терма жамоаси Россияда кечган ўйинларда 3 тўп фарқи билан ютқазмаганди.
Черчесов раҳбарлигида россияликлар 18 учрашув ўтказиб, 6 ғалаба, 7 мағлубият ва 5 дуранг қайд этди.
Россиянинг кейинги ўйини 27 март куни Санкт-Петербургда Франция термасига қарши кечади.
