Афғонистон президенти Тошкентга келди
Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра Тошкентга ишчи ташрифини амалга оширди.
Уни Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.
Қисқа суҳбатдан кейин Афғонистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олган.
Икки давлат раҳбарлари 27 март куни «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади ва сўзга чиқади.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани музокара ўтказиши ҳам кўзда тутилган.
Мавзуга оид

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025