Дипломатларнинг чиқариб юборилиши Ғарб билан Сурия бўйича ҳамкорликка таъсир қилмайди – Россия

Фото: РИА "Новости"
Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Михаил Богдановнинг маълум қилишича, россиялик дипломатларнинг оммавий равишда чиқариб юборилиши Россиянинг ғарб давлатлари билан Сурия бўйича ҳамкорлигига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Мен бу тўғридан тўғри боғлиқ, деб ҳисобламайман», - дея маълум қилди Богданов Россия томони ва ғарбдаги шерикларнинг Сурия бўйича ҳамкорлигига оид саволга жавоб қайтариб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ОАВ Британиянинг Солсбери шаҳрида заҳарланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль жиноий гуруҳга алоқадор бўлган бўлиши мумкин экани ҳақида хабар тарқатганди.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025