КҚТТда Скрипаль иши бўйича Россияни қўллаб-қувватлаган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор

Фото: PA via AP/ТАСС
Россиянинг Нидерландиядаги элчихонаси қайси мамлакатлар КҚТТ (Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот)да Россиянинг ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши бўйича иш юзасидан қўшма баёнотини қўллаб-қувватлагани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда дипломатик миссия твиттердаги саҳифасида ёзган.
Хабарда барча давлатлар эмодзи шаклида келтирилган. Улар орасида Беларусь, Сурия, Қозоғистон, Арманистон, Озарбойжон, Эрон, Венесуэла, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Никарагуа ва Куба бор.
Россиянинг КҚТТдаги доимий вакили Александр Шульгиннинг айтишича, ташкилотда Россия, Хитой ва Эроннинг Скрипаль иши бўйича таклифига Британия ҳамда АҚШ, шунингдек, ЕИ давлатлари ва “Осиёдаги баъзи Америка иттифоқчилари” қарши чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотдан Скрипаль иши бўйича жавобларни олгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025