Бразилиянинг собиқ президенти полицияга таслим бўлди

Фото: AP
Бразилиянинг собиқ президенти, коррупцияда айбланган Луис Инасиу Лула да Силва жазони ўташ учун полицияга таслим бўлди. Бу ҳақда Globo телеканали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Лула да Силвани у 5 апрелдан бери қолаётган Сан-Паулу штатидаги металлурглар касаба уюшмаси биносидан 15 та машинадан иборат федерал полиция кортежи олиб кетган.
Globo’нинг маълум қилишича, яқин орада Лула да Силва барча маҳбуслар таъминланиши керак бўлган тиббий кўрикдан ўтади. Бу кўрик қаерда ўтказилиши маълум қилинмаган.
Лула да Силванинг тарафдорлари унинг машинасига металлурглар касаба уюшмаси биносидан чиқиб кетишига ижозат беришмаётганди. Шундан кейин собиқ президентнинг партиядошлари намойишчилар олдига чиқиб, уларни Лула да Силвага чиқиб кетишга йўл беришга кўндира олишган.
Январь охирида собиқ президент коррупциядаги айблов бўйича 12 йил 1 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинганди.
Мавзуга оид

17:24 / 08.06.2025
Бразилияда 17 ёшли қиз номаълум мухлиси юборган ширинликни еб вафот этди

21:31 / 06.06.2025
Бразилияда фермер 36 млн доллар ютиб олди ва 25 кундан кейин стоматолог қабулида вафот этди

20:35 / 28.05.2025
Бразилия ҳукумати BYD компаниясини одам савдосида айбламоқда

14:45 / 22.05.2025