Жаҳон | 22:33 / 01.05.2018
7272
1 дақиқада ўқилади

Арманистонда Бош вазир сайланмади. Пашинян ғалабага қадар митинг қилмоқчи

Фото: Sputnik / Асатур Есаянц

Арманистон парламенти мамлакат Бош вазири лавозимига ягона номзод сифатида кўрсатилган мухолифат етакчиси Никол Пашинянни ушбу мансабга сайламади.

Маълум қилинишича, талаб этилган 53 нафар парламентарий овозидан Пашинян номзодини 45 нафар депутат қўллаб-қувватлаган. Ушбу масала жорий йилнинг 1 май куни қонунчилик органи навбатдан ташқари махсус сессиясида кўриб чиқилди.

Конституцияга кўра, етти кундан сўнг, Бош вазир лавозимига номзодни тасдиқлаш учун парламент яна иш бошлайди. Эндиликда номзодни алоҳида фракция эмас, балки умумий овоз берувчиларнинг 2/3 қисми қўллаб-қувватлаши лозим. Агар иккинчи марта ҳам парламент Ҳукумат раҳбарининг танлай олмаса, Миллий мажлис автоматик равишда тарқатиб юборилади.

Пашинян парламентарий қарорига ўз муносабатини билдираркан, ғалабага қадар Ереван шаҳрида митинг бўлишини билдирди. У ҳукумат бошқарувини қўлга олса, кадрлар тозаловини ўтказмай, муроса билан иш бошлашини айтиб ўтди.

Мавзуга оид