Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» атрофи ободонлаштирилди – ИИББ
Яккасарой туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Мовий гумбазлар» ресторани номи билан машҳур бўлган хиёбон ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Ҳудуд чиқиндилар, қуриган шох-шаббалардан тозаланиб, дарахт ва ўсимликларга шакл берилди. Шунингдек, пиёдалар йўлаклари ва фавворалар таъмирланиб, оқава сувлар тизими соз ҳолга келтирилди, устунларга янги ёритгичлар ўрнатилган.



Дам олиш кунлари бу ерда Тошкент шаҳар ИИББ ташаббуси билан Яккасарой туманида жойлашган касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.






Мавзуга оид

17:43
Тошкентда бош режага зид учта йирик лойиҳа тақдим этилди

21:02 / 19.06.2025
11 ёшли қизни мунтазам зўрлаб келган педофил узоқ муддатга қамалди

18:13 / 19.06.2025
Шамол силжиши туфайли бир неча самолёт Тошкентга қўнолмади

20:22 / 18.06.2025