Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс бўйича терма жамоа вакиллари Руфат Рисқиевни зиёрат қилди ва Ғофур Раҳимов мактубини топширди
Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари ва аъзолари машҳур боксчи Руфат Рисқиевнинг хонадонида бўлди.

23 май куни амалга оширилган ташриф давомида Руфат Рисқиев билан очиқ суҳбат қурилди, унинг боксга доир маслаҳатлари ва тасвиялари олинди.

Шунингдек, бокс бўйича миллий терма жамоа аъзолари афсонавий ўзбек спортчисига AIBA вақтинчалик президенти Ғофур Раҳимовнинг мактубини етказишди.

Мактубда, жумладан, шундай дейилади: “Сиз бокс бўйича жаҳон чемпионига айланган биринчи ўзбек спортчисисиз. Айнан сиз туфайли Ўзбекистонда буюк чемпионлар авлоди етишиб чиқди. АИБА ижроия қўмитаси аъзолари ва мен Сизга ҳамда Сизнинг оилангизга Сиз учун оғир бўлган ҳозирги дамларда барча томонлама қўллаб-қувватлов тақдим этишга тайёрмиз”.
Эслатиб ўтамиз, бундан 2 йил муқаддам афсонавий боксчи Руфат Рисқиев кома ҳолатига тушиб қолган, унинг оёғи веналар тромбозининг оғирлашиши туфайли ампутация қилинганди.
Маълумот учун, айни вақтда 68 ёшда бўлган Руфат Рисқиев – Жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори. АҚШ, Куба, Австрия, Югославия, Испанияда ўтказилган халқаро турнирлар ғолиби.
Мавзуга оид

21:55 / 30.07.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов намунасида допинг аниқланди

20:41 / 26.02.2025
World Boxing федерацияси ХОҚ томонидан вақтинча тан олинди

21:01 / 13.01.2025
Британиялик боксчи Тайсон Фюри фаолиятини якунлади

22:36 / 28.12.2024