Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳусийчилар араб коалициясига зарба берди

Фото: RT
Яман президенти Абд Раббо Мансур Ҳодийнинг ҳарбийлари ҳусийчилар томонидан учирилган ракета зарбасига йўлиқди. Бу ҳақда «Ал-Масира» телеканали хабар бермоқда.
Ҳусийчиларнинг ракета гуруҳи Яманнинг ғарбий қисмидаги Тоиз провинцияси ҳудудига баллистик ракета учирган. Қайд этилишича, ҳарбийлар жойлашган нуқтага М-2 типидаги ракета келиб тушган.
Ҳужум оқибатидаги талофатлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Бундан олдинроқ, 10 май куни номаълум томондан учиб келган ракета Яман қирғоқлари яқинида турган Россия юк кемасига етиб келганди. Ракета 50 минг тонна буғдой турган бўлмага тушганди.
Яманда 2014 йил кузидан буён фуқаролик уруши давом этмоқда. Бир томонда ҳусийчилар (шиаларнинг «Ансор Аллоҳ» гуруҳи) ва мамлакатнинг собиқ президентига хайрихоҳ бўлган армия, иккинчи томонда мамлакатнинг ҳозирги президенти, суннийлар етакчиси Абд Раббо Мансур Ҳодий ва Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция урушмоқда.
Мавзуга оид

07:51 / 17.07.2025
Германия суди АҚШ дронлари зарбаси бўйича шикоятни рад этди

13:55 / 07.07.2025
Исроил ҳужумларга жавобан Ямандаги ҳусийчилар объектларига зарба берди

14:08 / 22.06.2025
Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги АҚШ кемаларига ҳужумлар уюштириш ниятида

15:41 / 15.05.2025