Қирғизистонда Сапар Исоқов қўлга олинди

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исоқов коррупция бўйича жиноий ишни суриштирувдан ўтказиш доирасида қўлга олинди. Бу ҳақда республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берган.
"Бишкекнинг Первомайск туман суди томонидан собиқ бош вазир Исоқовга эҳтиёт чораси ўзгартирилди", - дейилади хабарда. Исоқов суд қарорига кўра, МХДҚ тергов изоляторида тергов муддати охирига қадар қолади.
"Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 29 майида тергов қилинаётган ҳамда Бишкек шаҳри ИЭС модернизациясидаги коррупция ҳолати бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида, собиқ бош вазир Исоқовга республика жиноят кодексининг “Коррупция” моддаси бўйича айблов қўйилди ва шаҳарни тарк этмаслик ҳақида ёзма билдиришнома кўринишида эҳтиёт чораси танланди", - дея таъкидлаб ўтишган МХДҚдан.
Исоқов Қирғизистон ҳукуматини ўтган йилнинг августида, аввалги президент Алмазбек Атамбоев ҳукмронлиги вақтида бошқарди. Парламент қарорига кўра, у ярим йилдан сўнг лавозимидан четлатилди.
Мавзуга оид

21:12 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди

17:34 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали олиб ташланди

15:32 / 05.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи марта юк ташилди

22:17 / 03.06.2025