Тошкентдаги Бодомзор йўли кўчасига Чингиз Айтматов номи берилиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент шаҳридаги Бодомзор йўли кўчасига буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов номини бериш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов номини Тошкент шаҳрида абадийлаштириш ҳақидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Бодомзор йўли кўчасига буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов номи берилади.
Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Ризашов), Ички ишлар бош бошқармаси (Р.Джўраев), Юнусобод туман ҳокимлиги (Б.Абдусаматов), ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар:
кўчага янги ном берилиши муносабати билан тегишли ишларни амалга ошириш юзасидан бир ойлик муддатда белгиланган тартибда зарур чоралар кўради ҳамда ҳужжатларга ўзгартиришлар киритади.
Мавзуга оид

10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади

08:37 / 02.05.2025
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

08:09 / 29.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди

14:59 / 28.04.2025