Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда жаҳондаги илк тўлиқ роботлашган меҳмонхона очилди

Фото: Booking
Чэнду шаҳрида пайдо бўлган Smart LYZ деб номланувчи роботлашган меҳмонхонада бирорта ҳам ходим йўқ, деб ёзади Economical Times.
Меҳмонхонага киришда меҳмонларни юзни таниш тизимидан фойдаланувчи робот кутиб олади. У меҳмонни рўйхатга олади ва хонасига кузатиб қўяди.
Таом ёки таксига буюртма бериш, кир ювиш хизматлари ҳам махсус иловага бириктирилган роботлар томонидан бажарилади. Кутилмаган ҳолатлар ва меҳмонлар саломатлиги билан нохуш воқеа юз берганида одамлар билан алоқа тизими ишга тушади.
Хоналар эшиклари автоматлашган бўлиб, фақатгина мижоз учун очилади.


2018 йил охиригача яна 50та ана шундай меҳмонхона қуриш режалаштирилмоқда.
Роботлар хизмат қилувчи меҳмонхона бундан икки йил аввал Японияда пайдо бўлганди, аммо меҳмонхонада роботлардан ташқари яна 10 нафар киши ишлайди.



Мавзуга оид

21:08 / 05.08.2025
“Чикунгунья безгаги Ўзбекистонда тарқалмайди” – Санэпидқўмита

14:22 / 05.08.2025
Тошкентда беш юлдузли «Пекин» меҳмонхонаси қурилади

11:48 / 04.08.2025
Россия ва Хитой ҳарбий машқлари: Япон денгизида манёврлар бошланди

09:59 / 04.08.2025