Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошида Жамоатчилик кенгаши тузилди
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туристик фаолият субъектлари билан самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун зарур чораларни кўрмоқда. Айнан шу мақсадларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаровнинг тегишли буйруғига мувофиқ қўмита қошида Жамоатчилик кенгаши тузилди ва унинг таркиби тасдиқланди. Қўмита матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Жамоатчилик кенгашининг фаолияти туризмни ривожлантириш ва шу йўналишдаги ишбилармонлик субъектлари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга қаратилади.
Жамоатчилик кенгашининг раиси этиб Ўзбекистон Халқаро аэронавтика федерацияси бошқарув раиси Тоҳир Солиев тайинланди.
Шунингдек Кенгаш таркибидан Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси, Ўзбекистон Географик жамияти, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Хусусий туристик ташкилотлар ассоциацияси, Ресторан ва отеллар ассоциацияси раислари ва бошқалар ўрин олган.
Мавзуга оид

13:58 / 12.07.2025
Ўзбекистонда "Энг намунали "яшил" туризм объекти" танлови ўтказилади

12:33 / 12.07.2025
Ўзбекистонга 3 млндан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди

07:54 / 12.07.2025
Бухоро вилоятида сайёҳлик ҳалқаси ташкил этилади

16:51 / 10.07.2025