Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Амир Темур мақбарасини зиёрат қилди
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Амир Темур мақбарасига ташриф буюрди. Соҳибқирон бобомиз руҳи покига Қуръон тиловат қилинди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Маълумки, Амир Темур минтақамиздаги ўнлаб ўлкаларни ишғол қилиб, улкан империя барпо этган. Қўшни мамлакатлар, жумладан, ҳозирги Тожикистон ҳудуди ҳам ушбу давлат таркибида бўлган. Шу жиҳатдан, Соҳибқирон тарихи халқларимиз учун умумийдир.
Меҳмонларга Амир Темур ҳаёти, ушбу мақбара қурилиши ҳақида сўзлаб берилди.
Тожикистон президенти ўзи учун Амир Темур ва темурийлар давлати тарихига оид янги жиҳатларни кашф этганини таъкидлади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбарлари Регистон мажмуасини томоша қилганди.
Мавзуга оид

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

09:49 / 30.07.2025