Спорт | 20:42 / 22.08.2018
6379
1 дақиқада ўқилади

2018 йилги қишки Олимпиада бўлмаслиги ҳам мумкин эди – ХОҚ

Жанубий Кореянинг Пёнгчангида ўтган 2018 йилги қишки Олимпиада агар иштирокчи давлатлардан ҳаттоки биттаси ўз спортчилари хавфсизлигидан хавотир сабабли мусобақаларга келишдан бош тортганда бўлиб ўтмаслиги ҳам мумкин эди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах CNNMoney Switzerland нашрига берган интервьюсида сўзлаб берди.

“Ҳарбий ҳаракатлар қишки Олимпиадани бекор қилиш учун зарурий шарт ҳисобланмасди. Бунинг учун давлатлардан ҳаттоки биттаси ўз спортчилари хавфсизлигидан хавотир сабабли Олимпиадага келишдан бош тортиши етарли бўларди. Муҳокамалар мураккаб бўлганди”, деб айтган Бах. 

Хавотирлар эса Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги зиддият сабабли пайдо бўлганди. 

Олимпиада 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтган. 

Мавзуга оид