Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mercedes-Benz илк электромобилини тақдим қилди
Mercedes-Benz компанияси ўзининг серияли ишлаб чиқарилувчи илк электрокроссовери EQC’ни тақдим қилди. Таъкидланишича, у Tesla электромобилларига рақобатчи бўлади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Автомобил 80 кВт•соат ҳажмга эга литий-ион батареяда ишлайди. Автомобил бир қувватланишда 480 км йўл боса олади. Electrek нашрининг таъкидлашича, компания NEDC стандартни қўллагани сабабли бу қиймат ҳақиқатда 370-400 кмни ташкил қилса керак.

EQC умумий қуввати 300 кВтни (408 от кучи) ташкил қилувчи иккита электродвигател билан жиҳозланган. Автомобил 100 км/соат тезликка 5,1 сонияда эриша олади ва унинг максимал тезлиги 180 км/соатни ташкил қилади.

Daimler AG автоконцерни EQC’ни 2019 йил 1-ярмида оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирган. Автомобилнинг нархи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.


Компания электромобилни яратишга дастлаб 10 млрд евро сармоя қилишни режалаштирган, бироқ харажатлар бу қийматдан ошиб кетган. Бу ҳақда Daimler AG бош директори Дитер Цетше EQC тақдимотида маълум қилди.

Умуман олганда, немис компанияси 2022 йилгача 10 та электромобил яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Мавзуга оид

14:57 / 18.01.2025
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди

09:54 / 13.01.2025
Халқаро аҳамиятга эга бўлган автойўллар бўйида электромобилларни зарядлаш станциялари ташкил этилади

19:47 / 11.01.2025
2024 йилда Ўзбекистонга электр ва гибрид автомобиллар импорти бензинли автомобилларга қараганда кўпроқ бўлди

10:59 / 11.01.2025