Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илонлар қурғоқчиликдан кeйин камроқ, ёғингарчиликдан кeйин кўпроқ чақиши аниқланди

Фото: Tom Reichner/Shutterstock
Янги ўтказилган тадқиқот сўнгги 20 йилликда Калифорнияда илон чақиш ҳолатлари аввал қайд қилинганига тескари равишда, ёғингарчилик мавсумидан кейин ортишини кўрсатди. Бу ҳақда халқаро Clinical Toxicology илмий журналида чоп этилган мақолада айтиб ўтилади.
Жуда оз бўлса-да, айрим илмий адабиётларда илонларнинг чақиш ҳолатлари иссиқ об-ҳаво шароитида ортиши ҳақида сўз боради. Бу ҳолатни илонларнинг ушбу вақтда озуқа излаб юриши ва фаол ҳаёт тарзи билан изоҳлаш мумкин.
«Бизга аввалдан айтиб келинганидек, юқори ҳароратли мавсумда илонлар чақиш ҳолатлари ортишини илмий жиҳатдан исботлаб беришга қарор қилдик. Лекин олинган натижалар буткул тескари ҳолатни кўрсатиб турибди», - дейди Стенфорд шифохонаси тез ёрдам бўлими доктори Грант Липман.
Доктор Липман ва унинг ҳамкасблари Калифорния заҳарланишни назорат қилиш тизими томонидан 1997 ва 2017 йиллар оралиғида шақилдоқ илон чақиши оқибатида рўйхатга олинган 5365 қайдни текшириб чиқишган. Қайдларда чақиш куни ва вақти; беморнинг ёши ва жинси; тананинг қайси қисми чақилгани; мурожаат қилинган жой; даво чораси ва тиббий натижалар акс этган. Беморларнинг ўртача ёши 37 ёшни ташкил қилган. Уларнинг аксарияти эркаклар бўлиб, воқеа асосан уйда, ҳовлида рўй берган.
Чақишлар, асосан, баҳор ва ёз ойларида, округнинг буталар кўп ўсадиган ҳудудларида кузатилган. Марипоса округида 1 миллион кишига 96 чақиш тўғри келган бўлса, Санта-Клара округида бу кўрсаткич 4 га тенг бўлган.
Шундан сўнг тадқиқотчилар мавжуд ҳолатларни НАСА ва Қурғоқчиликни камайтириш миллий марказининг иқлим ўзгаришлари қайдлари билан солиштириб чиқишган. Ажабланарли томони Калифорнияда кузатилган қурғоқчил мавсумда илонларнинг чақиш ҳолатларни нисбатан пастлаган, айниқса, 2015-2016 йилларда кузатилган рекорд даражадаги қурғоқчилик йилларида кескин камайган.
«Албатта, тадқиқотимиз кутилмаган натижаларни берди ва бу иқлим ўзгаришининг маҳсули бўлса ажаб эмас. Тадқиқот натижалари асосида биз содир бўладиган умумий ҳолатга олдиндан тайёрланишимиз, одамлар, айниқса, сайёҳлар кўплаб сафар қиладиган жойларда антитоксин дори воситалари учун олдиндан молиялаштиришни режалаштиришимиз мумкин», – дейди бош тадқиқотчи Колорадо-Боулдер университети профессори Калеб Филип.
Олимлар ушбу илмий хулосалар илонлар чақиш хавфини ҳеч қачон камайтирмаслигини таъкидларкан, заҳарли илонларга дуч келган вақтда улар билан олишмасликни тавсия қилишади.
Мавзуга оид

11:40 / 24.08.2018
Ота қизини ютиб юбормоқчи бўлган тўрт метрли бўғма илонни ўлдирди

17:31 / 26.05.2018
Ҳар йили дунё бўйлаб қанча одамни илон чақиши айтилди

14:52 / 18.04.2017
Видео: Илон йўлда ҳаракатланаётган мотоциклчига ҳужум қилди

12:14 / 19.11.2016