«Биз уларни топдик ва кимлигини аниқладик». Путин Скрипалларга суиқасдда гумонланаётганлар ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путин маълум қилдики, Россия ҳукумати Британия ҳукумати томонидан Скрипаллар иши бўйича гумонланаётган Александр Петров ва Руслан Боширов ҳақида маълумотларга эга. Унинг айтишича, бу шахслар британлар айтганидек «Разведка бошқармаси ходимлари» эмас, балки оддий россиялик фуқаролардир.
«Биз албатта бу одамларни кузатдик ва уларни топиб, кимлигини аниқладик. Бу ерда ҳеч қандай жиноий иш йўқ, сизларни ишонтириб айтаман, улар оддий фуқаролар», деган Путин Владивостокда ўтказилаётган Шарқий иқтисодий форум вақтида.
Путин Петров ва Бошировга ОАВ орқали чиқиш қилиб, барчасини айтиб беришни таклиф қилган.
«Умид қиламанки, уларнинг ўзи қачондир пайдо бўлади ва ОАВ орқали ўзлари ҳақида бор ҳақиқатни айтиб беришади», деган у.
Ўтган ҳафтада, 5 сентябрь куни Буюк Британия ҳукумати Сергей ва Юлия Скрипалнинг заҳарланишида мамлакатга Александр Петров ва Руслан Боширов номлари билан келган «Разведка Бошқармаси ходимлари»ни айблаб чиққанди.
АҚШ, Франция, Германия ва Канада Скрипаллар иши бўйича бу айбловни қўллаб-қувватлаган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Ўзбекистон ва Покистон "Яшил макон" дастурлари доирасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 14:00
-
NYT: Россия Украинанинг аэродромларга берган зарбаларига «жиддий» жавоб қайтаради
Жаҳон | 13:35
-
Ўзбекистон Афғонистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
Иқтисодиёт | 13:21
Мавзуга оид

14:33 / 22.09.2021
Скрипалларнинг заҳарланиши. Британия яна бир гумонланувчига айблов эълон қилди

08:30 / 15.06.2020
Скрипалларни заҳарлашда ишлатилгани айтилган «Нукус заҳри» чиндан ҳам мавжудми?

00:01 / 08.06.2020
Манба: Сергей Скрипаль ва қизи бошқа исм билан Янги Зеландияда яшамоқда

17:08 / 04.03.2019