“Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро автомобиль мактаби ўқитувчиси ушланди

Фото: KUN.UZ
Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан фуқаро Ж.А.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро автомобиль мактаби ўқитувчиси Ф.Н. Ж.А.ни алдаб, уни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга киритиш ва имтиҳондан ўтказиб бериш эвазига 500 минг сўм олган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти Бухоро автомобил мактаби ўқитувчиси Ф.Н.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

19:05 / 12.05.2025