AIBA Ижроқўми ташкилотнинг собиқ раҳбарларини боксдан умрбод четлатишга қарор қилди

Чинг-Куо Ву / Фото: Sports Discourse
Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) Ижроия Қўмитаси 1 октябрь куни ташкилотнинг собиқ президенти Чинг-Куо Ву ва собиқ ижрочи директор Хо Кимни умрбод боксдан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда AIBA ўз сайтида расмий баёнот билан чиққан.
Баёнотда айтилишича, Ижроқўмнинг ушбу қарори ратификация қилиш учун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ташкилот Конгресси кун тартибига киритилади.
Қайд этилишича, қўмитанинг бундай қарорга келишига «K2 Intelligence» тергов гуруҳининг хулосалари асос бўлган. Унга кўра, Чинг-Куо Ву ва Хо Ким ташкилот раҳбари сифатида фаолият юритган вақтда ўз вазифасига совуққонлик билан қараган ҳамда молиявий бошқарувда нотўғри ёндашувни қўллаган.
«K2 Intelligence» тергов-суриштирув компаниясининг хулосаси AIBA Конгрессида иштирок этувчи ташкилотга аъзо миллий федерацияларга тарқатилади. Конгрессда ушбу қарор якуний овозга қўйилади.
«Ижроия Қўмита бўлиб ўтган кўнгилхираликларни буткул ўтмишда қолдириш керак, деб ҳисоблайди. AIBA ва ҳаваскор бокс аввалги раҳбариятнинг ўз вазифасига бепарволик билан ёндашгани ва молиявий бошқарувни нотўғри йўлга қўйгани боис ўтган бир йил давомида жиддий қийинчиликларга дуч келди», - дея маълум қилган ташкилот ижрочи директори Том Виржец.
Виржецнинг таъкидлашича, «тақдим этилган хулосалар кўлами кишини ҳайратда қолдиради».
Маълумот ўрнида, Халқаро Бокс Ассоциацияси Ижроия қўмитаси 2017 йил ноябрь ойи бошида Чинг-Куо Вуни қатор интизомий айбловлар ва молиявий растратада гумонлаб, уни қўмитадан вақтинчалик четлатиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Шундан сўнг ноябрь охирида тайванлик функционер ўз хоҳиши билан президентликдан истеъфога чиққан. 2018 йил январида бўлиб ўтган Конгресс мажлиси Вуга нисбатан ишончсизлик вотуми билдирганидан сўнг, унинг ўрнига ўзбекистонлик тадбиркор Ғофур Раҳимов президент вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган эди.
AIBA`нинг навбатдаги Конгресси шу йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Москвада бўлиб ўтади. Унда ташкилотга янги президент сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Спорт | 23:38 / 05.06.2025
-
Россияда инглиз тилидан IELTS имтиҳонини топширганларни қамаш бошланади
Жаҳон | 23:27 / 05.06.2025
-
«Илондан жуда ҳафсалам пир бўлди» — Трамп солиқ имтиёзларига оид қонун лойиҳасини танқид қилган Маск ҳақида
Жаҳон | 23:20 / 05.06.2025
-
Швеция қамоқхоналарда жой етишмаётгани сабаб маҳбусларни Эстонияга юборади
Жаҳон | 23:16 / 05.06.2025
Мавзуга оид

10:48 / 31.05.2025
Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

09:55 / 31.05.2025
Муроджон Аҳмадалиев мексикалик боксчини мағлубиятга учратди

08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди

09:20 / 13.04.2025