Самарқандда коллеж ўқувчиси одам ўлдирди

Фото: KUN.UZ
2018 йил 3 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи Челак транспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Б.Э. Болтажарбоши қишлоғида жойлашган дала майдонида ўзаро жанжал сабабли таниши Баҳор маҳалласи Болта-1 қишлоғида яшаган А.С.нинг қорин ва кўкрак қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада А.С. касалхонага келтирилганида вафот этган, Б.Э. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:50
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми ўз ишини бошлади

19:04 / 21.06.2025
«Аэрофлот» Москвадан Самарқандга мунтазам парвозларни тиклайди

11:40 / 20.06.2025
Президент топшириғига биноан Қўшработдаги ўқувчилар учун 17 та янги мактаб-автобуси тақдим этилди - Саида Мирзиёева

21:27 / 14.06.2025