Дунёнинг энг яхши аэропортлари маълум қилинди

Business Traveller Awards 2018 мукофоти талқинига кўра, Сингапурдаги Чанги аэропорти 31 йилдан бери дунёнинг энг яхши аэропорти деб тан олинмоқда.
Амстердамдаги Схипхол аэропорти Европадаги энг яхши аэропорт” йўналишида 1-ўринни эгаллаган, Лондондаги Хитроу аэропорти эса қўшилган қиймат солиғи суммасини tax-free тизими бўйича қайтиб олишни истовчи шопинг ихлосмандлари учун энг яхши аэропорт деб топилган.
Авиакомпаниялар орасида British Airways ажралиб турган. Ушбу компания уч йўналиш: “Қисқа масофаларга энг яхши ташувчи”, “Доимий мижозлар учун энг яхши дастур” ва “Энг яхши лаунж”да ғолиб бўлган.
“Энг яхши лоукостер” йўналишида Британиянинг Easyjet компанияси ғолиб бўлган. “Шарқий Европанинг энг яхши авиакомпанияси” йўналишидаги ғолиблик “Аэрофлот”га насиб қилган.
Business Traveller Awards мукофоти 1988 йилдан бери ҳар йили ўтказилиб, мутолаачилар овоз бериши натижаларига асосланади.
Мавзуга оид

18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»

10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади

17:32 / 29.04.2025