Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung’нинг янги смартфони ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди

Фото: bgr.com
Интернетда Samsung’нинг янги Galaxy S10 смартфони ҳақида баъзи маълумотлар пайдо бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, смартфон 6,4 дюймли ва 1440×2960 пикселли экран билан жиҳозланади. Гаджет Snapdragon 855 процессорида ишлайди.
Смартфон 6 Гб тезкор хотира ва 128 Гб ички хотира билан таъминланиши ҳақида маълумот бор. Янги смартфон бу кўрсаткичларга кўра ўтган йилда чиққан Galaxy Note9’ники билан бир хил.
Суратларга кўра, Galaxy S10 смартфони 12 ва 16 Мпли қўш камера билан жиҳозланади. Олд камера ҳам қўш камерадан иборат бўлади.
Компаниянинг аввалги қурилмалари март-апрелда тақдим қилинган. Шу сабабли янги смартфон бошқа муддатларда тақдим қилинишини кутишга асос йўқ.
Мавзуга оид

14:38 / 28.05.2025
Samsung Display Россия металларини сотиб олишни тўхтатди

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

20:08 / 25.03.2025