Уйқуда организмдаги ёғни эритишга ёрдам берувчи маҳсулот маълум қилинди

Уйқудан олдин творог истеъмол қилиниши нафақат вазннинг ошмаслигига олиб келади, балки организмдаги ёғлар миқдорини камайтиришга ёрдам берар экан. Бундан British Journal of Nutrition нашрида чоп этилган маълумотлар дарак бермоқда.
Флорида университети олимлари тажриба ўтказишиб, унда 20 ёшдан катта иштирокчилар уйқудан 30-60 дақиқа олдин бир порция творог истеъмол қилишган. Аниқланишича, ушбу сут маҳсулоти мушаклар ҳолатига яхши таъсир кўрсатар экан, моддалар алмашинувини яхшилаб, соғлиқнинг умумий ҳолатини яхшилар экан.
Олимларнинг таъкидлашича, бу творогдаги казеин моддаси эвазига юз беради. Организмга секин-аста сингувчи ушбу модда аминокислоталарнинг барқарор етказилишини йўлга қўйишда ёрдам беради. У, шунингдек, озиқ-овқатнинг термик эффектини оширади – организм ҳазм қилиш жараёнида кўпроқ энергия сарфлайди, бу эса уйқуда ҳам калорияларни йўқотишда ёрдам беради.
Мавзуга оид

13:12 / 25.03.2025
Ўсишдан тўхташи мумкин — мутахассис болаларда уйқу етишмаслиги оқибатларидан огоҳлантирди

20:47 / 14.03.2025
Олимлар уйқусизлик ва фитна назариялари ўртасидаги боғлиқликни аниқлади

14:36 / 04.01.2025
Кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот

17:17 / 28.12.2024