Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Бунёдкор» – «Локомотив» учрашувидан фотогалерея

Фото: Tribuna.uz
5 ноябрь куни «Миллий» стадионда Ўзбекистон Суперлигасининг 29-тури доирасидан ўрин олган «Бунёдкор» «Локомотив» учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди. Қизиқарли ўтган футбол баҳсида ҳисобни меҳмонлар очишди — Марат Бикмаев 40-дақиқада илк голни урди. Орадан икки дақиқа ўтиб, «қалдирғочлар»нинг марказий яримҳимоячиси Азиз Ҳайдаров ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Танаффусдан сўнг ўн беш дақиқа ўтар ўтмас «қалдирғочлар» Сардор Собирхўжаевнинг голи шарофати билан ҳисобда олдинга ўтиб олишди — 2:1.
Ўйиннинг асосий вақти тугалланишига 9 дақиқа қолганида Олег Зотеев ҳисобни тенглаштирувчи тўпни мезбонлар дарвозасига жойлади — 2:2.
Мазкур ўйиндан сўнг «Локомотив» ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистоннинг иккинчи клуби бўлди. «Темирйўлчилар» энг камида ОЧЛ плей-оффида ўйнайдиган бўлишди. Агар улар чемпионликни расмийлаштиришса, ОЧЛни тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлашади.
Ўйинни кузатиб борган «Tribuna.uz» фотомухбири ундаги энг асосий лаҳзаларни рақамли хотирага муҳрлаб қўйди.
Мавзуга оид

23:58 / 06.07.2025
Суперлига. «Пахтакор» «Навбаҳор»ни мағлуб этди, «Динамо»—«Насаф» ўйини дуранг билан якунланди

14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди

14:40 / 07.04.2025
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда

08:16 / 24.03.2025