Жанубий Кореяда метро Ўзбекистондагидан қанчалик фарқли?
Mover'да кўриш (tas-ix)
Youtube'да кўриш

Корея Республикасининг иккинчи энг йирик шаҳри – Бусанда метрополитен 1985 йилда ташкил этилган бўлиб, у 4 та йўналиш ва 144 та бекатдан иборат. Умумий узунлиги 116 кмни ташкил этувчи бу жамоат транспортидан икки йўл орқали: бир марталик чипта ёки доимий карточкалар ёрдамида фойдаланиш мумкин.
Йўловчиларнинг ҳаракатланиш одоби
Жамоат транспортидан фойдаланишдаги интизомни корейс халқининг тартиб-қоидаларга қатъий риоя этишининг исботи сифатида кўрсатиш мумкин.
Метрополитен зинапояларидан фойдаланишда ўнг қўл қоидаси асос қилиб олинган. Вагонларга эшикнинг икки четидан кирилиб, марказдан чиқилади. Бундан кўзланган мақсад – йўловчилар тирбандлигининг олдини олиш ва тартибли ҳаракатланишни ташкил этишдир.
Эскалатордаги ҳолат эса автомобиль йўлларини ёдга солади: ундаги ҳаракатсиз йўловчилар эскалаторнинг ўнг томонидан жой олиб, ҳаракатланувчи зинанинг чап қисмини шошаётган инсонларга йўл бериш мақсадида атайин очиқ қолдиришади.
Бекатдаги афзалликлар
Бусан метро бекатлари оддий, бир-бирига ўхшаш тарзда қурилганлиги боис ўзбекистонлик йўловчилар учун бироз зерикарли туйилиши табиий, лекин станциялардаги қулайликлар бу камчиликни ювиб кетади.
Хавфсизлик чоралари юқори даражада кўриб чиқилган. Бекат тўлиқ ҳимоя деворлари билан ўралган: поезд бекатга етиб келгандагина девор эшиклари очилади.
Йўналишни ўзгартириш мумкин бўлган бекатларда махсус мусиқа янграйди ва шу тахлит йўловчиларга яна бир бор бошқа йўналишга ўтиб олиш мумкинлиги эслатиб ўтилади.
Станциялар фавқулодда вазиятларда қўлланилиши зарур бўлган махсус ниқоблар билан таъминланган.
Шулар қатори, бекатларда яна кўплаб қулайликларни кўриш мумкин: wi-fi, кичик овқатланиш шохобчалари, дўконлар, лифт, ҳожатхона ва шунингдек, уяли алоқа воситаларини қувватлаш имконияти яратилган. Ҳатто ер остида ҳам мобиль алоқанинг узилиш ҳоллари кузатилмайди.
Вагонларнинг ўзига хос «қонуни» мавжуд
Бўш ўринлар бўлишига қарамай, тик оёқда манзилига ошиқаётган йўловчиларни кўрсангиз, ажабланманг. Ҳар бир вагонда махсус ўриндиқлар жойлаштирилган бўлиб, улар фақат қариялар, ногирон ва ҳомиладор аёллар учун мўлжалланган.
Йўловчиларга кичик қулайлик яратиш мақсадида, овозли хабарлардан ташқари, вагон ичкарисига ўрнатилган ихчамгина монитор доимий равишда метро харитаси, ҳаракат йўналиши ва қайси эшик очилиши тўғрисидаги маълумотларни бериб боради.
Ёзда салқин, қишда иссиқ. Бусан метро тизимидаги вагонларда ёзги-қишки кондиционерлар ўрнатилган бўлиб, мавсумга қараб ўз иқлимини ўзгартириб туради.
Энг қизиқарлиси шуки, транспортда ҳайдовчи бўлинмаси мавжуд эмас. У автоматик тарзда бошқарилади.
Таклиф
Мазкур метро тизимидаги йўловчилар учун яратилган кичиккина, лекин энг муҳим қулайликлардан бири бу – бекатдан чиқиш йўналишларининг рақамлаштирилганлиги бўлса ажаб эмас. Яъни бекатдан чиқишнинг 4 ёки 6 та эшиклари мавжуд бўлса, ҳар бири рақамлаб чиқилган.
Бир қарашда арзимас жиҳатдек кўриниши мумкин, аммо шу енгиллик орқали вақтни тежаш, адашиб бошқа жойдан ташқарига чиқиш ҳолларининг олди олинади.
Тошкент метрополитени бекатларида ҳимоя деворини ўрнатиш ҳисобига хавфсизликни мустаҳкамлаш, тўлиқ мобиль алоқанинг таъминланиши ёки транспортни авто-бошқарувга ўтказиш яхшигина маблағ талаб этиши аниқ. Лекин чиқиш эшиклари пештоқига оддийгина рақам осиб қўйиш моддий жиҳатдан муаммо келтириб чиқармайди. Бу инсонларнинг оғирини енгил қилади, қолаверса, сайёҳлар учун ҳам жуда қўл келади.
Мисол учун, мижозларга офис манзилини тушунтириш ва уларнинг топиб бориш жараёни анчагина соддалашади: Буюк ипак йўли бекати, 2-чиқиш, 54-уй.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота Метрополитени ҳақида маълумот берган эдик.
Элдор Воҳидов
Kun.uz'нинг Ж.Кореядаги мухбири
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ОАВ: Оқ уй Конгрессга камроқ махфий маълумотни тақдим этмоқчи
Жаҳон | 10:00
-
Қонунчилик палатасида мухолифатнинг кафолатли ҳуқуқлари кенгаймоқда
Ўзбекистон | 09:51
-
Ўзбекистон айрим импорт товарларига қўлланадиган икки карра божни бекор қилади
Ўзбекистон | 09:46
-
Зеленский: Россиялик барча ҳарбий жиноятчилар жавобгарликка тортилади
Жаҳон | 09:45
Мавзуга оид

20:10 / 11.06.2025
Жанубий Корея КХДР билан чегарада ташвиқот радиосини ўчирди

13:09 / 04.06.2025
Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чжэ Мённи табриклади

00:03 / 04.06.2025
Жанубий Кореянинг янги президенти сайланди

20:41 / 03.06.2025