Қизилўрдада ЙТҲга учраган автобус йўловчилари яқин вақт ичида Ўзбекистонга олиб келинади - ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистоннинг Қизилўрда области ҳудудида салонида ўзбекистонликлар бўлган автобус билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот берди.
Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, 22 ноябрь куни соат 20:40да Самара-Чимкент йўлида «Vanhol» русумли автобус билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Автобус ҳайдовчиси, Қозоғистон фуқароси С.Болтабоев музламада бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус ағдарилиб кетган.
Қизилўрда области Ички ишлар департаменти Аральск райони ИИБ маълумот беришича, автобусда 36 киши бўлиб, шундан 34 нафари Ўзбекистон ва икки нафари Қозоғистон фуқаролари бўлган.
1986 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зокир Рўзимуратович Аҳроров олган жароҳатлари сабабли Аральск райони шифохонасида вафот этган.
Ўзбекистон фуқаролари О.Абдукаримов, И.Маъмуров, А.Самибоев, Н.Асқаров, Р.Махмаризаев, К.Мамадалиев, Р.Тўрабоев енгил даражада тан жароҳати олган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўзбекистоннинг қолган фуқаролари «Саяхат» меҳмонхонасига жойлаштирилган.
“Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Алмати шаҳридаги Бош консуллиги жабрланганларга зарур ёрдамни кўрсатмоқда. Қолган барча Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲ бўйича расмийлаштириш ишлари якунланганидан сўнг яқин вақт ичида автобусда Ўзбекистон чегарасига олиб келинади”, дейилади ТИВ хабарида.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин
Ўзбекистон | 09:57
-
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди
Жаҳон | 09:54
-
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида
Иқтисодиёт | 09:02
Мавзуга оид

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди

07:35 / 27.07.2024