Ўзбекистон | 14:43 / 23.12.2018
6344
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Япония императорини таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь – император таваллуди куни муносабати билан Япония императори Акихитони табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Император Акихито 1933 йил 23 декабрда Токио шаҳрида таваллуд топган бўлиб, айни пайтда у дунёдаги ягона ҳукмдор император ҳисобланади.

Император таваллуди куни Японияда давлат байрами сифатида нишонланади. Бу ҳақдаги қонун 1873 йилда қабул қилинган. Мамлакат конституциясида император — «давлат ва Япония халқи бирдамлигининг рамзи» эканлиги таъкидланган.

Мавзуга оид