Хитроу аэропорти дронларга қарши воситалар билан «қуроллантирилиши» мумкин

Фото: PA
Лондондаги Хитроу аэропорти ҳудудида учувчисиз учар қурилмаларни аниқлаш ва уларни ишдан чиқариш бўйича техник воситалар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, аэропортга учувчисиз учар қурилмалар билан курашишга ихтисослашган бир қанча компаниялар вакиллари ташриф буюрган.
Компаниялардан бирининг вакили телеканалга махсус воситалар аэровокзал ҳудудида бир кун ичида жойлаштирилиши мумкин эканлигини айтган.
8 январь, сешанба куни Хитроу дрон туфайли барча рейсларни тўхтатгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»

10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди

14:51 / 07.05.2025