Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Абэ мудофаа соҳасида алоқаларни ривожлантиришга келишиб олишди

Фото: РИА Новости
Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путин билан икки давлат мудофаа идоралари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга келишиб олганини маълум қилди.
«Хавфсизлик соҳасида ишонч ҳосил қилиш. Бу йил ҳам мудофаа идоралари, чегара хизматлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантирамиз. Наркотрафик каби ноанъанавий таҳдидларга қарши турамиз, бу йўналишдаги ҳамкорлигимиз қатор муваффақиятли натижаларни берди. Буни янада ривожлантирамиз ва ҳамкорлик соҳасини кенгайтирамиз», – деди Абэ Москвада Путин билан бўлиб ўтган музокалардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.
У шунингдек, Россия ва Япония Шимолий Корея бўйича ҳам ҳамкорликни давом эттиришини, «чунки Шимоли-Шарқий Осиёда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш умумий ва асосий мақсад» эканлигини айтди.
Мавзуга оид

11:06 / 04.07.2025
Киевга тунги ҳужум: 20 дан ортиқ киши жабрланган, темирйўл шикастланган

10:26 / 04.07.2025
Трамп Путин билан суҳбат ҳақида: ўзгариш йўқ

14:24 / 28.06.2025
Аббос Арағчи: Эрон АҚШ билан музокараларга тайёр

22:45 / 25.06.2025