Новак Жокович Australian Open финалига еттинчи маротаба чиқди

Фото: ZUMAPRESS
Australian Open теннис мусобақасининг Новак Жокович ва Люка Пуй ўртасидаги яримфинал учрашуви сербияликнинг 6:2, 6:4, 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашув 1 соат 25 дақиқа давом этган.
Жокович мусобақа финалида 1-яримфиналда Стефанос Циципас устидан ишончли ғалабага эришган Рафаэл Надаль билан учрашади. Теннисчилар бир-бирлари билан ўзаро 53-марта тўқнаш келадилар. Бунгача ўзаро учрашувларда сербиялик 27 марта, испаниялик эса 25 марта ғолиб бўлган. Новак ва Рафаэл “Катта дубулға” мусобақалари финалларида 7 марта учрашишган, бундан 4 тасида испанияликнинг қўли баланд келган.
Жокович “Катта дубулға” мусобақалари финалига 23-марта, жумладан Австралия очиқ чемпионатининг финалига 7-марта чиқди. Сербиялик Мельбурнда ўтувчи мусобақанинг финал баҳсларида бирор марта ютқазмаган. Жокович ушбу мусобақанинг финалида охирги марта 2016 йилда Энди Маррей устидан ғалаба қозонган.
Australian Open 14 январда бошланиб, 27 январгача давом этади.
26 январда ўтадиган аёллар финалида япониялик Наоми Осака ва чехиялик Петра Квитова учрашади. Эркаклар финали эса 27 январда бўлиб ўтади.
Аввал маълум қилинганидек, мусобақанинг мукофот жамғармаси 60,5 млн Австралия долларини (42,7 млн доллар) ташкил қилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

16:46 / 26.01.2025
Янник Синнер яна Australian Open ғолиби бўлди

12:28 / 05.08.2024
Олимпиаданинг 9-куни. Жоковичнинг кўз ёшлари ва юз метрга югуришда фотофиниш

20:50 / 04.08.2024
Париж-2024. Жокович – илк марта Олимпиада чемпиони

20:38 / 28.01.2024