Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сэр Сульшер. У «МЮ»даги 8-ўйинида ҳам ғалаба қозонди, Фергюсон 8 ғалаба учун 19 ўйин ўтказганди

Фото: Getty Images
Англия Кубогининг 1/16 финалида «Манчестер Юнайтед» «Арсенал»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ғалаба манчестерликлар жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган Оле-Гуннар Сульшернинг қаторасига саккизинчи ўйиндаги саккизинчи ғалабасидир.
Норвегиялик мутахассис жамоага тайинланганидан буён «қизил иблислар» Англия Премьер-лигасида 6 марта, Англия Кубогида 2 марта ғалаба қозонишди.
«Манчестер Юнайтед» охирги 8 учрашувида 22та гол урган ва 5та гол ўтказган.
Сульшернинг ғалабали серияси — «Манчестер Юнайтед» тарихидаги рекорддир. Ундан аввалги энг яхши натижа сэр Мэтт Басби томонидан қайд этилганди, у бош мураббий этиб тайинланганида илк 5 учрашувида ғалаба қозонганди (1946 йилнинг август-сентябрь ойларида).
«Юнайтед» тарихидаги энг муваффақиятли мураббий бўлмиш сэр Алекс Фергюсон эса илк мавсумида 19-ўйинга келибгина 8-ғалабасини нишонлаганди.
Эслатиб ўтамиз, Оле-Гуннар Сульшер 2018 йилнинг 18 декабрида қониқарсиз натижалар туфайли «МЮ»дан бўшатилган португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо ўрнида иш бошлаганди, жамоа у билан мавсум якунига қадар шартнома имзолаган.
«МЮ» айни вақтда 23 тур ўйинларидан кейин 44 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид

12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди

15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?

18:52 / 01.05.2025
«Тўрт оғайни ботирлар». Европа лигаси яримфиналлари олдидан

11:41 / 18.04.2025