Uzbekistan Airways ва Boeing Dreamliner'лар шассисини алмаштириш дастури бўйича келишувга эришди

Американинг Boeing корпорацияси ва Ўзбекистон миллий авиакомпанияси (Uzbekistan Airways) Boeing-787 Dreamliner самолётлари шассисини алмаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда Boeing расмий сайтида хабар берилган.
Ўзбекистон авиакомпаниясининг умид қилишича, Boeing зарур бўлганда шассини тез ва ишончли алмаштиришни таъминлаб беради, дея таъкидланади хабарда. Шартнома техник хизмат кўрсатиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради, авиакомпанияга самолётларни фойдаланишга тезкор қайтариш ва ўз ресурсларини асосий операцияларга қаратишга ёрдам беради.
Uzbekistan Airways самолётлари 40 дан ортиқ йўналиш бўйича парвоз қилади ва 20 йилдан ошиқ вақт мобайнида Boeing мижози ҳисобланади. Биргаликда компаниялар Тошкентдаги умумий таъмирлаш устахонасини бошқаради.
2016 йилда Ўзбекистонда Boeing 787 Dreamliner авиалайнери фойдаланишга қабул қилиб олинди. Ўтган май ойида МАК учинчи Dreamliner’ни сотиб олди.
Мавзуга оид

17:00 / 13.05.2025
Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

18:39 / 12.05.2025
Маҳачқалъа—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар 1 ойга кечикиши мумкин

10:06 / 12.05.2025
Uzbekistan Airways парвозлар жадвалидаги айрим мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди

22:37 / 09.05.2025