Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Назарбоев истеъфога чиқишдан олдин нима учун Путинга қўнғироқ қилганини ошкор этди

Фото: Михаил Метцель / ТАСС
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқиш ҳақидаги қарори тўғрисида олдиндан хабардор қилиш мақсадида Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилган. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков маълум қилди.
Песков Назарбоев Россия президенти билан ўзининг ўрнига раҳбарлик курсисига ким ўтириши тўғрисида маслаҳатлашмаганини таъкидлади.
«Бу ҳақда гап ҳам бўлиши мумкин эмас», — деди у журналистларнинг саволига жавоб қайтараркан.
Бундан ташқари, Кремль вакили мазкур суҳбат «ўзига хос тусга эга» бўлгани учун телефон қўнғироғи ҳақида расман маълум қилинмаганлигини айтди.
19 март куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев телевидение орқали миллатга махсус мурожаатида ўз ваколатларини топширганини эълон қилди. 20 март куни Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон президенти вазифасини бажарувчи сифатида қасамёд қилди.
Мавзуга оид

11:06 / 04.07.2025
Киевга тунги ҳужум: 20 дан ортиқ киши жабрланган, темирйўл шикастланган

10:26 / 04.07.2025
Трамп Путин билан суҳбат ҳақида: ўзгариш йўқ

22:45 / 25.06.2025
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди

08:41 / 21.06.2025