Жаҳон | 08:01 / 02.04.2019
4048
1 дақиқада ўқилади
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига янги раис сайланди

Фото: REUTERS
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида янги раис сайланди. Бу лавозимни грециялик судья Линос-Александр Сицилианос эгаллади. Сицилианос ўз лавозимини 5 майдан бажаришга киришади.
Сицилианос Европа судида 2011 йилдан, жумладан 2017 йил майидан раис ўринбосари бўлиб ишлаб келган. У италиялик Гвидо Раймонди ўрнини эгаллайди.